Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллаига барҳам бериш. Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 182 — Конвенциясини қўллаш бўйича амалий қўлланма

Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллаига барҳам бериш. Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 182 — Конвенциясини қўллаш бўйича амалий қўлланма


Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллаига барҳам бериш. Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 182 — Конвенциясини қўллаш бўйича амалий қўлланма. / Ўзбекча нашр учун масъул муҳаррир А.Х.Саидов. — Т.: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, 2008. — 192 бет.

Бу қўлланма парламент аъзоларига болалар меҳнатига барҳам бериш йўлида курашиш учун кўмаклашишга мўлжалланган бўлиб, аввало, унда болалар меҳнати ва унинг энг ёмон шакллари тўғрисида еттита саволга атрофлича жавоблар баён этилган. Шундан сўнг парламент аъзолари болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларига барҳам беришга кўмаклашиш учун амалга ошириш кўзда тутилган еттита чора ҳақида сўз боради.

Қўлланмага бир қатор халқаро шартномалар, бошқа расмий ҳужжатлар, тегишли муҳим маълумотлар илова қилинган.

Қўлланма Ўзбекистон Парламенти аъзолари учун, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат ҳуқуқи ҳимоясига алоқадор барча соҳалар мутахассислари, тегишли давлат тузимлари, нодавлат ташкилотлар вакиллари учун ҳам болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хусусан, уларни эксплуатация қилишнинг олдини олиш борасидаги фаолиятида фойдали бўлади.


Orqaga