Инсон ҳуқуқлари бўйича Ахборот-ресурс маркази (АРМ)
АРМ – инсон ҳуқуқлари бўйича ихтисослаштирилган китоб фондига эга бўлган ахборот- ресурс маркази ҳисобланади, унда инсон ҳуқуқларига доир 6 мингдан зиёд китоблар, журналлар ва бошқа адабиётлар жамланган.
АРМ инсон ҳуқуқлари соҳасига қизиқувчи барча шахслар учун очиқдир (талабалар, аспирантлар, давлат хизматчилари, тадқиқотчилар, журналистлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича мутахасcислар).