“Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали

“Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” илмий-маърифий журналининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, инсонлар онгига демократик қадриятларни сингдириш, давлат ва жамоат ташкилотларининг инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир фаолиятини ёритиш масалаларига бағишланган маълумотлар нашр этиш; жамоатчилик, шу жумладан, чет эл жамоатчилигини Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳуқуқларини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш борасида бажарилаётган чора-тадбирлардан хабардор этиш;