01.01.2014 “Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари” журнали

Ўзбекистоннинг «Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари» журнали 1998 йилдан бошлаб нашр этилади. «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази журналнинг муассислари ҳисобланади. Журналда материаллар ўзбек, инглиз ва рус тилларида эълон қилинади. Журнал йил чорагида бир марта чиқади.