Унинг айтишича, бугун эрталаб Ғазода озиқ-овқат карвони Исроил флоти томонидан ўққа тутилди, лекин ҳеч ким жабрланмаган.
Бунгача бир қанча давлатлар, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Канада Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати билан алоқадорликда гумон қилиб, UNRWAни молиялаштиришни тўхтатганини эълон қилган эди, деб хабар беради tass.ru.
UNRWA Бош комиссари Филипп Лаззарини ўтган йилнинг 7 октябрь куни ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумида иштирок этгани тахмин қилинаётган бир неча агентлик ходимларини ишдан бўшатишни буюрди. Молиялаштириш ишлари олиб борилмаса, UNRWA фаолияти февраль ойи охиригача хавф остида қолиши мумкин, деди БМТ.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти