Риши Сунак болалигида ирқчиликка учрагани ҳақида гапирди

Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак “ITV News” телеканалига болаликда бошидан кечирган ирқчилик ва собиқ ҳамкасби Борис Жонсон ҳақида гапириб берди.

Сунак Жонсоннинг Вазирлар Маҳкамасига қайтиш ёки қайтмаслигини очиқламаган, аммо бир пайтлар у билан бирга амалга оширган ишларидан ғурурланишини билдириб, ўтган йил охирида кўришганини айтган.

Ришининг ирқчиликдан азият чекиши ота-онасини ҳам ташвишлантирган, шу сабабли у талаффузида камчиликсиз гапиришга ҳаракат қилган.

– Мен, укам ва синглим ресторанга, овқатланиш жойига кирганимизда одамлар қандайдир ёқимсиз гапларни айтишарди, бу одамга оғир ботарди, – деган Бош вазир.

Қўшимча қилишича, Риши Сунак этник озчиликдан чиқиб, ҳукумат бошлиғи лавозимигача кўтарилганини ҳеч қачон ўйламаган.

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech