15.04.2019

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари билан ўтказилган давра суҳбати

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари билан ўтказилган давра суҳбати

2019 йил 13 апрель куни Тошкент вилояти, Зангиота тумани 35-сон умумий ўрта таълим мактабида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, Ўзбекистон фанлар академиясининг академиги А.Саидов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Book challenge” (“kitobchallenge”, “kitobhadya”) янги лойиҳаси ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларининг мактаб ўқувчилари билан 2019 йил давомида режалаштирилган семинар-машғулотларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бу ҳайрли ташаббус вояга етиб келаётган ёш ва баркамол авлоднинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини, меҳрини оширишга хизмат қилиш билан бирга улуғ боболаримиз издошларини вояга етказишда муҳим аҳамият касб этади.

Давра суҳбати якунида мактаб китоб фондига А.Саидовнинг Марказ томонидан чоп этилган инсон ҳуқуқлари соҳасида  ва маънавиятни юксалтирувчи адабиётлар яъни ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналаридан иборат бўлган 100 дан ортиқ китоблар ҳадя қилинди.

Orqaga