02.07.2019

Инсон ҳуқуқлари манфаатлари йўлидаги барқарор ривожланиш

Инсон ҳуқуқлари манфаатлари йўлидаги барқарор ривожланиш

2019 йил 26-27 июн кунлари Тошкент шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссарининг Марказий Осиёдаги минтақавий Бюроси ва инсон ҳуқуқлари бўйича Дания институти билан биргаликда семинар ташкил этилди.

Семинарни БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий мувофиқлаштирувчиси Хелена Фрейзер очиб берди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилла Тиллабаев, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси вакили Ричард Коменда ва Давлат статистика қўмитаси Ижтимоий соҳа ва барқарор ривожланиш статистикаси бошқармаси бошлиғи Хабибулла Муродхўжаев сўзга чиқди.

Семинарнинг мақсади БРМ ва инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисобдорлик ўртасидаги контсептуал ва аналитик боғлиқликни кучайтириш, шунингдек 2030 йилгача бўлган даврдаги Кун тартибини Ўзбекистонда амалга ошириш учун давлатнинг маълумотларга ҳуқуқни ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан ёндашиш соҳасидаги салоҳиятини оширишдан иборат.

Семинарнинг биринчи куни тадбир иштирокчиларига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар ва Ўзбекистон билан БМТнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш механизмлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида ахборот берилди. Иштирокчилар 2030 йилгача бўлган даврдаги Кун тартиби билан ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларининг инсон ҳуқуқлари билан ўзаро боғлиқлиги таништирилди.

Иккинчи куни Барқарор ривожланиш мақсадларининг 5, 10 ва 16 мақсадлари муҳокама қилинди. Иштирокчилар гуруҳларда ҳуқуқни ҳимоя қилиш механизмлари нуқтаи назаридан тавсияларни ўрганган ҳолда Ўзбекистонни БРМ индикаторлари тизимига қўшиш учун таклиф этиладиган индикаторлар рўйхати белгиланди.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссари экспертлари ўзларининг тажриба ва билимлари билан ўртоқлашдилар ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги усулбий материалларни тақдимот қилдилар. Семинарда Давлат статистика қўмитасидан Ижтимоий соҳа ва барқарор ривожланиш статистикаси бошқармаси бошлиғи Хабибулла Муродхужаев сўзга чиқди. Ўз тақдимотида у Ўзбекистонда БРМ соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шу билан бирга, семинарда Бош прокуратура, Бош прокуратура Академияси, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Халқ таълими вазирлиги, БМТ агентликлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари фаол иштирок этишди.

Семинар жараёнида инсон ҳуқуқлари бўйича савол ва жавоблар сессияси, гуруҳларда муҳокамалар ташкил этилди. Олинган тажрибалар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги БРМ индикаторларини шакллантириш методологиясини аниқлаш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ҳамда келгусида Ҳукумат томонидан қабул қилинган мақсад ва вазифаларни бажарилишини таъминлашга ёрдам беради.

 
 
 
 
 
 

Манба: stat.uz

Orqaga