11.08.2019

«Жаслиқ»нинг ёпилиши: жаҳон жамоатчилиги эътиборида

«Жаслиқ»нинг ёпилиши: жаҳон жамоатчилиги эътиборида

Balson.jpgДэниел БАЛСОН, 
“Amnesty International” ташкилотининг Вашингтон шаҳридаги ваколатхонасининг Европа ва Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларини илгари суриш бўйича директори:
 

— “Жаслиқ” колониясини тугатиш тўғрисидаги янгилик чуқур рамзий маънога эга ҳамда Ўзбекистонда қийноқларни йўқ қилиш йўлидаги энг муҳим қадамлардан биридир. Узоқ йиллар давомида “Жаслиқ” мамлакатда инсон ҳуқуқлари топталадиган энг ёмон муассаса сифатида тилга олиб келинган. Халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТнинг Қийноқлар бўйича махсус маърузачиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши уни ёпишга бир неча бор чақиришган.
Бугунги воқеа эса ҳақиқатан ҳам, сезиларли ўсишдан гувоҳлик бериб турибди. “Amnesty International” нафақат ушбу қарорни самимий олқишлайди, балки Ўзбекистон мансабдор шахсларини Президентнинг мазкур қарорини ҳаётга татбиқ этишда янада кўп иш қилишга қатъий чақиради.
Бу жуда ижобий воқеа. “Жаслиқ” Ўзбекистон нуфузидаги қора доғ эди ва унинг ёпилиши мамлакатда инсон ҳуқуқлари соҳасида олдинга ташланган муҳим қадам бўлади.


Xuper.jpg

Мелисса ХУПЕР, 
“Human Rights Watch” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти вакили:
 

— “Жаслиқ” колониясини ёпишяптими? Бу машъум жойнинг тугатилиши — жуда яхши янгиликдир!










Stiprays.jpgЭдуардс СТИПРАЙС, 
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари:

 

— Бу биз кутган ва ҳукуматингиз билан муҳокама қилган жуда муҳим воқеликдир. Бизда бундай руҳдаги ҳамкорлигимизни мутлақ янги даражада ривожлантириш имконияти мавжуд.








Lillis.jpg

Жоанна ЛИЛЛИС, 
“The Economist” журналининг Марказий Осиё бўйича мухбири (Буюк Британия):

 

— Бу жуда муҳим воқеа Ўзбекистон учун ажойиб янгиликдир!





Jennifer.jpg

Женнифер МУРТАЗАШВИЛИ, 
Питтсбург университети ижтимоий ва халқаро муносабатлар мактаби халқаро ривожланиш дастурлари директори (АҚШ):
 

— “Жаслиқ” маҳбуслар учун шафқатсизлик колонияси эди. Унинг ёпилиши жуда катта мужда ва келажак учун муҳим аҳамиятга эга.








Ўз навбатида, Ўзбекистон Президентининг “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги қарорини ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги координатори Жон МакГрегор, АҚШ Давлат департаментининг диний камчилик бўйича махсус маслаҳатчиси Темс Нокс, АҚШ Глобал жалб этиш институти фахрий президенти Крис Сайпл юксак баҳолашди.

Манба: xs.uz

Orqaga