Венесуэланинг кончи болалари

Эл Каллао шаҳридаги болалар тупроқдан олтин ажратиб олишга, аввалига, шунчаки ўйин сифатида қарашади. Кейинчалик бу машғулот болакайларнинг асосий ишига айланади.

Венесуэлада болалар китоб билан эмас, олтин ва симоб орасида улғайишади. Ҳозир 1000 га яқин бола ноқонуний олтин қазиб олиш билан банд.

10 ёшли Мартин ўқишни билмаса-да, қаварган қўллари билан ёш амакиваччаларига эргашиб, мамлакат жануби-шарқидаги очиқ конда тилла қазиб олади. Эпчил болаларнинг кичик танаси тор қудуққа киришда қўл келади.

Марти ҳеч қачон мактабга бормаган, олтин қидиришни афзал билади. У топган пулига пойабзал, кийим-кечак, баъзан ширинлик сотиб олишини айтади. Инсон ҳуқуқи бўйича фаоллар омон қолиш масаласига айланган бундай юмуш ортидаги хавф одатий ҳолга айланганини айтишади.

Венесуэла 2013 йилдан бери жиддий иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Экспертлар вазиятга сиёсий институтлар нотўғри ишлаётгани сабаб, деб ҳисоблашади. Америка Қўшма Штатлари санкцияси ҳам мамлакатга таъсир ўтказган. ЯИМ 80 фоиз қисқариб, гиперинфляция харид қобилиятини пасайтириб юборган. 30 миллион аҳолининг 7 миллиони бошқа жойга кўчиб кетган. 2017 йил Президент Николас Мадуро бошқа минерал ресурсларга эътибор қаратиш орқали иқтисодиётни тиклашга ваъда бераркан, давлат дунёдаги энг йирик олтин захирасига эгалик қилиши мумкинлигини айтган.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан 2021 йил эълон қилган ҳисоботга кўра, кичик кончилар томонидан ишлаб чиқарилган олтиннинг салмоқли қисми охир-оқибат ҳарбий ва сиёсий элита қўлига боради.

Болалар аҳолининг учдан бир қисмини ташкил этади. Пандемиядан сўнг қатор ўқувчилар мактабга чиқмай қўйган.

Кон доим хавфга тўла (сурат)

Бола ҳар куни лой кўлмакдан топилган олтинни ажратиш учун ишлатиладиган симоб тўпини кўрсатмоқда.

Ёш кончи симобни лойдан ажратяпти.

Ҳуқуқ фаоллари болалар олтин қазиб олишига

эксплутация сифатида қарайди.

Болалар учун бу юмуш одатий ишга айланган.

Венесуэлаликлар кўп йиллик иқтисодий тушкунликни бошдан кечирмоқда

Венесуэла Амазонкасида олиб бориладиган қазиб олиш ишлари атроф-муҳит ва маҳаллий аҳолига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Аҳолининг учдан бир қисмини ташкил этувчи Венесуэла болалари – мамлакатда давом этаётган оғир ижтимоий-иқтисодий инқироз қурбонларига айланган.

Сардорбек Поёнов тайёрлади.

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech