24.06.2019

АҚШ ДАВЛАТ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ 2018-ЙИЛДАГИ ОДАМ САВДОСИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАСИ ТЎҒРИСИДА

АҚШ ДАВЛАТ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ 2018-ЙИЛДАГИ ОДАМ САВДОСИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАСИ ТЎҒРИСИДА

2019-йил 20-июн куни АҚШ Давлат департаменти Одам савдоси тўғрисидаги йиллик маърузасини эълон қилди. Унда жаҳоннинг 189 мамлакатидаги вазият таҳлил қилинган.

Ҳужжатда Ўзбекистонда пахта йиғим-терими вақтида катта ёшлилар мажбурий меҳнатидан фойдаланишни тўхтатиш, терувчиларга ҳақ тўлаш миқдорини кўпайтириш, буджет ташкилотларида ишлаётган шахсларни жалб қилишни қисман тўхтатилиши бўйича муҳим чоралар қабул қилиниши; халқаро кузатувчиларга қаршиликсиз тўлиқ руҳсат беришнинг давом эттирилиши; мониторинг жараёнига мустақил ҳуқуқ ҳимоячиларини жалб қилиниши; пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланишга таъқиқни давом эттирилиши қайд этилади.

“Мажбурий меҳнатни тугатишга юқори даражадаги ўзгармас содиқлик”, шунингдек, фуқароларни, шу жумладан, давлат хизматчиларини мажбурий жамоат ишларига жалб қилишни олдини олиш бўйича ҳужжатлар қабул қилиниши алоҳида таъкидланади.

Аввалроқ, жорий йилнинг апрел ойи бошида, Брюсселда эълон қилинган 2018-йилги Учинчи томон мониторинги натижалари асосида Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда “мунтазам ёки тизимли мажбурий меҳнат” тўхтатилганини эътироф этди.

Ўзбекистон томони сўнгги вазқтларда мамлакатда давлат даражасида жиноятчиликни, жумладан, одам савдосини камайтиришга қаратилган улкан превентив чоралар қабул қилинишини, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича зарур ҳуқуқий ва институционал механизмлар яратилганлигини қайд этиш зарур деб ҳисоблайди. Фуқаролик жамияти ва хорижий инсон ҳуқуқлари тузилмалари билан очиқ мулоқот олиб борилмоқда, буни Ўзбекистон Бош вазир собиқ ўринбосари Танзила Норбоева бошчилигидаги делегациянинг 2018-йил октабр ойида “Коттон Кампаигн” Халқаро коалицияси йиллик мажлисида иштирок этиши тасдиқлайди.

Шу билан бирга, ушбу механизмларни янада такомиллаштириш доирасида 2019-2024-йиллар учун Одам савдосига қарши кураш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, шунингдек, бу каби жиноятларга қарши курашиш бўйича Миллий маърузачи институтини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Манба: mfa.uz

Orqaga