Хитой бола парвариши учун энг қиммат давлатлардан бирига айланди

Хитойнинг YuWа Аҳолишунослик тадқиқот институтининг таҳлилларига кўра, Хитой бола парвариши учун дунёдаги энг қиммат жойлардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Ҳисоботда келтирилишича, бола туғилгандан 17 ёшгача харажатлар тахминан 74,800 доллар, бакалавриат даражасида қўллаб-қувватлаш учун 94,500 долларни ташкил қилади. Мамлакатда 18 ёшгача бўлган болани тарбиялаш харажати аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотидан 6,3 баравар юқори. Таққослаш учун, Австралияда харажат аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотдан атиги 2,08 баравар, Францияда 2,24 баравар, АҚШда 4,11 баравар ва Японияда 4,26 баравар кўп.

Хитой иқтисодиёти 2023 йилда 5,2 фоизга ўсди. Аммо мамлакат кўчмас мулк бозоридаги рекорд даражадаги пасайиш, ёшлар ўртасидаги ишсизликнинг ўсиши каби муаммоларга дуч келмоқда.

 Фарзанд кўриш харажатининг юқорилиги, аёлларнинг оила ва ишда мувозанат сақлашдаги қийинчиликлар сабабли хитойликларнинг фарзанд кўриш истаги дунёда энг паст ўринларда. Ҳисоботда туғилишнинг пасайиши иқтисодий ўсишга, одамларнинг умумий фаровонлигига таъсир қилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Daryo.uz
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech