Япония Бош вазири Фумио Кисида БМТ “Келажак саммити”да сўзга чиқиб, иштирокчиларни Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш, доимий ва муваққат аъзолар сафини кенгайтиришга чақирди:
– Кўпчилик мамлакатлар Хавфсизлик Кенгаши (ХК)нинг доимий ва муваққат аъзолари сафини кенгайтиришни қўллаб-қувватламоқда, – деди у. – ХК ишончни тиклаш зарурлигини, халқаро тинчлик ва хавфсизлик йўлида муҳим ўрин тутишини чуқур англайди. Келаси йил БМТ тузилганига 80 йил тўлади. Кенгашни ислоҳ қилиш учун зарур қадамларни ҳозирданоқ ташлаш керак. Шунингдек, дунёда қашшоқлик ва иқлим ўзгаришига қарши кураш, таълим, соғлиқни сақлаш ва ҳаёт шароитини яхшилаш йўлида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш лозим. Ядросиз дунё яратиш учун қадам ташлаш вақти келган.
Ёрқин келажак барпо қилиш учун дунё етакчилари бирлашиши шарт.
ЎзА
- Қўшилди: 24.09.2024
- Кўришлар: 817
- Чоп этиш