Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати делегацияси Баҳрайн Қироллигининг Манама шаҳрида бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг 146-ассамблеясида иштирок этди.
“Тинч-тотув яшаш ва инклюзив жамиятларга кўмаклашиш: муросасизликка қарши курашиш” мавзусида ташкил этилган халқаро тадбирда дунёнинг 140 давлатидан 2 мингдан ортиқ делегат иштирок этди.
Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси M.Қодирхонова таҳдидларга қарши самарали курашиш ва барқарор ривожланишни таъминлаш борасидаги муаммоларни ҳал этишда парламентлараро ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида гендер тенгликка эришиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ролини кучайтиришга катта эътибор қаратилаётгани қайд этилди.
Ўзбекистонда хотин-қизлар мамлакат парламенти аъзолари умумий сонининг 32 фоизини ташкил этиши, бу дунёдаги энг яхши кўрсаткичлардан бири эканлиги эътироф этилди.
Мажлис давомида Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Парламентлараро иттифоқ ўртасида ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди.
М.Қодирхонова Манама шаҳрида ўтган Қўшилмаслик ҳаракати парламент тармоғининг 2-конференциясида ҳам иштирок этди.
Дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан 300 дан зиёд делегатлар, халқаро ҳамжамият ва парламент тузилмалари вакиллари иштирок этган мазкур анжуман якунида Манама декларацияси қабул қилинди.
ЎзА
- Қўшилди: 17.03.2023
- Кўришлар: 107
- Чоп этиш