Эълонлар


 Есемуратов Алишер Избасаровичнинг юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида

Есемуратов Алишер Избасаровичнинг “Мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро ва миллий  механизмларини такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги 12.00.13 – “Инсон ҳуқуқлари” ихтисослиги бўйича юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.39/30.11.2020.Yu/S.128.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2024 йил 24 декабрь куни соат 15:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.

 

Манзил: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 15-уй .

Тел/факс: (99871) 239 13 58

e-mail: info@nhrc.uz

Шадманов Адхам Хурсанбоевичнинг юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида Шадманов Адхам Хурсанбоевичнинг “Янги Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолияти (назария ва амалиёт масалалари)” мавзусидаги 12.00.13 – “Инсон ҳуқуқлари” ихтисослиги бўйича юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.39/30.11.2020.Yu/s.128.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2024 йил 18 декабрь куни соат 15:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.

 

Манзил: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 15-уй .

Тел/факс: (99871) 239 13 58

e-mail: info@nhrc.uz

Илмий даражага талабгорлар диққатига!  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомга мувофиқ таянч докторантурага мутахассислиги бўйича имтиҳон жорий йил 24 ноябрь куни соат 15.00 да Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази биносида (Ислом Каримов кўчаси, 15) бўлиб ўтади.

2023 йил учун “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни тавсия этиш бошланди  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, 2023 йил учун “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни тавсия этиш жараёни бошланди.

“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони тўғрисидаги Низомда фуқаролик жамияти институтлари, давлат органлари ва ташкилотлари ушбу кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни тақдим этиши мумкинлиги белгиланган.

Шу муносабат билан 2023 йил учун “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатларини 2023 йил 1 октябрга қадар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига тақдим этиш мумкин.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази 2023 – йил учун олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига 12.00.13 – “Инсон ҳуқуқлари” ихтисослиги бўйича таянч докторантура (Phd)га танлов асосида қабул эълон қилади  

Талабгорлар таянч докторантурага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

–  ариза;

–  қисқача биографик маълумотнома;

–  меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

– олий таълим муассасаси магистратураси дипломи нусхаси;

–  нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

–  Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхаси.

 

Ҳужжатлар http://phd.mininnovation.uz веб – саҳифаси орқали жорий йил
15 сентябрдан 15 октябргача онлайн қабул қилинади.

 

Манзил: Тошкент шаҳри, 100029, Ислом Каримов кўчаси, 15 – уй

Мурожат учун телефон: 71-239-48-06

Электрон манзил: kengash@nhrc.uz

2022 йил учун “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни тавсия этиш бошланди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 ноябрдаги қарорига мувофиқ, 2022 йил учун “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни тавсия этиш тадбирлари бошланди.

“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони тўғрисидаги Низомга асосан, фуқаролик жамияти институтлари, давлат органлари ва ташкилотлари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни тақдим этиши мумкинлиги белгиланган.

Шу муносабат билан 2022 йил учун “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирлашга номзодларнинг ҳужжатларини (электрон ва асл нусхада) 2022 йил 1 октябрга қадар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига тақдим этиш мумкин. 

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ МАРКАЗИ

12.00.13 - Инсон ҳуқуқлари (юридик фанлар, социология фанлари) ихтисослиги бўйича мустақил изланувчиликка.

 

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка қуйидагилар расмийлаштирилади:

магистр ёки олий маълумот тўғрисидаги (юридик ихтисослик бўйича) дипломга эга бўлганлар;

белгиланган илмий мақолаларига эга бўлганлар.

 

Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки уларга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган дипломга эга бўлган, белгиланган тартибда талабларга мувофиқ илмий даража олганидан сўнг салмоқли илмий ютуқларга эришган шахслар расмийлаштирилади.

Мустақил изланувчиликка қабул қилинишга талабгорлар 15 январь - 15 февраль, 15 апрель - 15 май, 15 июнь - 15 август, 15 октябрь - 15 ноябрь кунлари http://phd.mininnovation.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиб, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказга қуйидаги ҳужжатларни (Файл папкага солинган холда) тақдим этишлари талаб этилади:

  1. Ариза;
  2. Қисқача биографик маълумотнома (объективка);
  3. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси; Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
  4. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
  5. Илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;
  6. Иш жойидан тавсифнома;
  7. Диссертациянинг мавзуси, режаси ва илмий раҳбар ёки илмий консультант тўғрисида маълумот.

Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва Марказ қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури лойиҳаси – жамоатчилик муҳокамасида

2011 йил 19 декабрда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қабул қилинган. Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва тарбия универсаллик, бўлинмаслик, ўзаро боғлиқлик тамойилларига мувофиқ барча учун инсон ҳуқуқларига ҳурматни рағбатлантириш, ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлаш учун фундаментал асосга эга.

Декларация давлатларга инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарбияни таъминлаш ва рағбатлантириш бўйича асосий масъулиятни юклайди.

2004 йил 10 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг барча бўлинмаларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида  Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастури (кейинги ўринларда – Жаҳон таълим дастури) эълон қилинди. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси Жаҳон таълим дастурининг глобал даражада мувофиқлаштиришни амалга оширишга киришди.

Жаҳон таълим дастури доимий амалга ошириладиган узлуксиз босқичлардан иборат ташаббусдир. Унда барча йўналишларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида  давлатлар инсон ҳуқуқлари бўйича таълимни бошланғич ва ўрта мактаб, олий таълим тизимида, ўқитувчи ва тарғиботчилар, давлат хизмати, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва барча даражадаги ҳарбийлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида сингдириб боришлари лозимлиги белгиланган.

Жаҳон таълим дастурининг биринчи босқичида (2005-2009 йиллар) – инсон ҳуқуқлари бўйича таълимнинг бошланғич ва ўрта таълим тизимига интеграциялашувини, иккинчи босқичида (2010-2014 йиллар) – инсон ҳуқуқлари соҳасида олий таълим тизимида таълимни ташкил этиш ҳамда ушбу соҳада ўқитувчилар, давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва ҳарбийларни тайёрлашни; учинчи босқичида (2015-2019 йиллар) – иккита босқични давом эттириш ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ва журналистларни инсон ҳуқуқлари соҳасида тайёрлаш назарда тутилган.

2020-2024 йилларда Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилмоқда. Ушбу янги босқич ёшларни тенглик, инсон ҳуқуқларига амал қилиш ва камситимаслик руҳида тарбиялаш ва инклюзив, тинч ва осойишта жамиятни яратишга имкон берувчи таълим беришга қаратилгандир.

Ўзбекистон ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон таълим  дастурида фаол иштирок этмоқда. Шу муносабат билан инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва тарбия соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2021 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия ташкил этиш тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди.

Мазкур фармойишга мувофиқ, Миллий комиссия зиммасига халқаро шартномалар нормалари ва стандартлари, БМТнинг ҳуқуқни ҳимоя қилувчи тузилмалари тавсиялари ҳамда тарихий, миллий ва маданий қадриятларини инобатга олган ҳолда, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури ҳамда уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитасини ишлаб чиқиш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бошчилигида вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳ шакллантирилди.

Мазкур ҳужжатларнинг дастлабки лойиҳаси 30 дан ортиқ вазирлик, идора ва ташкилот, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда халқаро ташкилотлар ваколатхоналари томонидан келиб тушган таклиф ва тавсиялар асосида ишлаб чиқилди ва такомиллаштирилди.

Мазкур ҳужжат лойиҳаларини 10-11 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим: халқаро тажриба ва миллий амалиёт” мавзусидаги халқаро конференция доирасида муҳокама этиш ҳамда янада такомиллаштириш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” 7 та асосий йўналишдан иборат.

Биринчи йўналиш – ёшларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги хабардорлигини ошириш.

Иккинчи йўналиш – давлат хизматчилари учун инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги соҳасида таълим тизимини такомиллаштириш.

Учинчи йўналиш – инсон ҳуқуқлари соҳасида педагог кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш.

Тўртинчи йўналиш – аҳолининг изоляциядаги ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ўртасида инсон ҳуқуқлари соҳасида ўқитиш тизимининг самарадорлигини ошириш.

Бешинчи йўналиш – инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш.

Олтинчи йўналиш – замонавий технологиялар, бадиий асарлар, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбияни мустаҳқамлаш тизимининг самардорлигини ошириш.

Еттинчи йўналиш – инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида халқаро ҳамқорликни амалга ошириш.

Кенг жамоатчилик вакилларининг таклифлари асосида Миллий таълим дастури ва Йўл харитаси” лойиҳаларини янада такомиллаштириш мақсадида ушбу ҳужжатлар матни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг расмий саҳифасига жойлаштирилди.

Жамоатчилик муҳокамаси жорий йилнинг 15 декабрига қадар давом этади. Барча фуқаролар ва жамоатчилик вакиллари Миллий таълим дастури ва Йўл харитаси” лойиҳалари юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини info@nhrc.uz электрон почта манзили орқали юборишлари мумкин.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech