Жорий йилда президентлик ва вакиллик органларига ўтказиладиган сайлов ва референдумлар 64 та давлатда ўтказилиши кутилмоқда.
Сайловлар ўтказилиши режалаштирилган давлатларнинг аҳолиси умумий ҳисобда 4 миллиардга яқин кишини ташкил этади, яъни бу дунё аҳолисининг ярми дегани. Эксперт ҳисоб-китобларига кўра, овоз беришда 2 миллиарддан ортиқ сайловчи иштирок этади.
Давлат раҳбарлари ва парламент аъзоларини сайлаш учун энг кўп сайловлар Европа минтақасида режалаштирилган бўлиб, овоз бериш камида 20 та мамлакатда бўлиб ўтади. Ундан кейин Африка (18 та давлат), Осиё (16), Америка (7) ва Океания (4) минтақалари жой олган.
30 га яқин давлат аллақачон сайловлар ташкил этилишини тасдиқлаган ва овоз бериш кунларини белгилаган бўлса, қолганларида саналар аниқланмоқда. Маълумки, камида 12 та мамлакатда давлат раҳбари ва парламент сайловлари бир кунда бўлиб ўтади.
Муҳайё Турдиалиева, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА
- Қўшилди: 22.02.2024
- Кўришлар: 2297
- Чоп этиш