Жорий йилнинг 10 декабрь куни БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида қуролли можароли ҳудудлардан қайтарилган шахсларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Минтақавий экспертлар кенгашининг фаолиятига бағишланган юқори даражали брифинг ташкил этилди.
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Девид Жонсон билан суҳбат:
— Қуролли можароли ҳудудлардан қайтарилган инсонларни реинтеграция қилишда фуқаролик жамияти ва ҳукуматнинг мақсадли саъй-ҳаракатлари қандай бирлаштираётгани ҳақидаги тақдимотлар билан катта эътибор билан танишдим.
Ушбу шахсларни Ватанга қайтариш, уларни ўзбек жамиятига реинтеграция қилиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ҳақида тақдим этилган маълумотлар ҳайратланарли.
Ўзбекистон бу ишларни, айниқса, болалар ва аёлларга нисбатан амалга ошираётгани жуда муҳим, зеъро уларнинг аксарияти қуролли можароли ҳудудларда, репатриацияга муҳтожлик ҳолатига тушиб қолишга муносиб эмас эди.
Энг муҳими, Ўзбекистон бу борадаги саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда. Шу боис Қўшма Штатлар Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларини ўз фуқароларини репатриация қилиш ва реинтеграция қилиш борасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлашга тайёр.
Маълумот учун: Брифинг СМТИ ва Ўзбекистоннинг БМТдаги Доимий ваколатхонаси томонидан БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси ва БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази кўмагида ўтказилди.
Брифингда БМТ Бош котиби ўринбосари Владимир Воронков, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари Каҳа Имнадзе, БМТ Бош котиби ёрдамчиси Ҳалед Ҳиари, БМТ Аксилтеррор маркази директори Мауро Миэдико, БМТнинг терроризм бўйича собиқ махсус маърузачиси, Миннесота университети (АҚШ) профессори Фионнуала Ни Аолайн, БМТ ҳузуридаги Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг (ХҚХҚ) доимий кузатувчиси Летисия Куртуа, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари дипломатик миссиялари раҳбарлари сўзга чиқди.
ЎзА
- Қўшилди: 11.12.2024
- Кўришлар: 377
- Чоп этиш