“Фуқаролар, асосан аёллар ва болалар ўлдирилаётган, майиб қилинаётган, бомбардимон қилинаётган, уйларини ташлаб кетишга мажбур қилинаётган ва инсонпарварлик ёрдами олишга тўсқинлик қилинаётган бир пайтда дунёда ҳаракатсизлик кузатилмоқда” деди у. “Мен зудлик билан Ғазода гуманитар асосда ўт очишни тўхтатиш, шунингдек, икки давлат келишувига асосланган исроилликлар ва фаластинликлар учун барқарор тинчликка олиб келадиган жараён бўйича чақириғимни такрорлайман”.
БМТ раҳбари таъкидлаганидек, “бу азоб-уқубатларни енгиллаштириш ва бутун минтақани олов ўчоғига соладиган можаро авж олишининг олдини олишнинг ягона йўли”.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти