БМТ Фаластинда 1 миллиондан ортиқ одам очлик ва ўлим хавфи остида эканини маълум қилди

Июль ойи ўрталарида Фаластинда 1 миллиондан ортиқ одам ўлимга олиб келиши мумкин бўлган қаттиқ очарчиликка дуч келади.

Бундай прогноз БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) қўшма ҳисоботида келтирилган бўлиб, у келгуси олти ойда жиддий очарчилик хавфини баҳолайди.

Мали, Судан ва Жанубий Судан ҳам очарчиликка мойил давлатлар қаторига киради.

Ҳужжат Ливан ва Суриядаги озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини янада кучайтириши мумкин бўлган инқироз оқибатларидан огоҳлантиради. FAO ва WFP очарчиликдан азият чекадиган давлатлар орасида Буркина-Фасо, Гаити, Конго Демократик Республикаси, Замбия, Зимбабве, Яман, Малави, Мозамбик, Мьянма, Нигерия, Сомали, Сьерра-Леоне, Марказий Африка Республикаси, Чад ва Эфиопия ҳам борлигини қайд этди, деб хабар беради report.az.

Ҳисоботда айтилишича, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги геосиёсий кескинликлар ва янги таҳдидлар эҳтимоли 2024 йилда жаҳон иқтисодиёти учун жиддий хавф туғдиради. “Энергетика ва транспорт нархларининг ошиши, валюта курсининг қадрсизланиши ва озиқ-овқат импортини молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар кўплаб заиф мамлакатларнинг ички бозорларига босим ўтказиши ва 2024 йил охиригача озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келиши мумкин”, дейилади ҳисоботда.

«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech