АОКА да Бизнес-омбудсман девони раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжмунида ўтган 2023 йилда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, 2023 йилда Бизнес-омбудсманга тадбиркорлардан жами 18 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.
Мурожаатлар юзасидан олиб борилган ўрганишлар асосида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида 3 минг 387 та таъсир чораси, шундан 33,5 миллиард сўмлик 122 та даъво аризаси, шикоят, 113 та тақдимнома, 49 та хулоса, 23 та огоҳнома ва 3 минг 80 та маъмурий чора қўлланилган. Натижада, судлар томонидан 21,4 миллиард сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига ҳал этилган ва 79,6 млрд сўмлик ҳисобланган қарздорлик бекор қилинган (ҳисобдан чиқарилган), 16 та қарор ҳақиқий эмас деб топилган.Шунингдек, киритилган тақдимномалар асосида 140 нафар масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилган.
2023 йилда тадбиркорлик фаолиятига оид қонунчилик ижроси бўйича 8 та назорат органида ўрганиш ўтказилган. Ўрганишда 7 минг 328 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, 9 та тақдимнома, 1 140 нафар мансабдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган, 68 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган.
Кўрсатилган давлат хизматлари бўйича ташкилотларнинг тадбиркорлик субъектлари олдидаги 3,6 млрд сўмлик кредитор қарздорлиги қопланиши таъминланган.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА
- Қўшилди: 19.01.2024
- Кўришлар: 2656
- Чоп этиш