Буюк Британиядаги Лидс университети олимлари глобал исиш тезлиги бўйича рекорд янгиланганини аниқлади, деб ёзган “Lenta.ru”.
Тадқиқот натижаси “Ер тизими ҳақидаги фан маълумоти” журналида чоп этилган ва қисқача тавсифланган.
Иқлимшунослар ҳисоботига кўра, 2014-2023 йиллар оралиғида сўнгги ўн йил ичида инсон таъсири билан боғлиқ исиш саноатдан олдинги даражадан 1,19 фоиз ошган. Ўтган йилги ҳисоботда 2013-2022 йиллари айни кўрсаткич Цельсий бўйича 1,14 даража кўтарилгани қайд этилган.
2023 йил давомида инсон омили сабаб исиш Цельсий бўйича 1,3 даража кучайган. Бу ҳолат, одатда, иқлимнинг табиий ўзгарувчанлиги, жумладан Эл-Ниньо таъсири билан боғлиқ 1,43 даражалик умумий исишдан пастроқ.
Мутахассислар огоҳлантиришича, Париж келишуви мақсадини англатувчи 1,5 даража чегарасига эришиш учун зарур углерод бюджети тахминан 200 гигатонани ташкил этади. Бу атиги беш йиллик жорий эмиссияга тенг.
Иқлимшунослар фикрича, иссиқхона гази эмиссияси ҳам юқори. Яъни, йилига тахминан 53 миллиард тонна карбонат ангидрид ажралади. Олтингугурт чиқиндиси камайиши туфайли ҳаво сифати яхшиланади, натижада аэрозолларнинг совутиш таъсири камаяди.
ЎзА
- Қўшилди: 20.06.2024
- Кўришлар: 1408
- Чоп этиш