Американинг “Proceedings of the National Academy of Sciences” илмий журнали таъкидлашича, сув ҳажми экваторга ўтиши ва Ер текислиги кенгайиши билан давом этаётган иқлим ўзгариши кун одатдагидан узайишига сабаб бўлмоқда.
– Иқлим ҳозиргидек тез ўзгариши ҳеч қачон кузатилмаган, – дейилган халқаро олимлар гуруҳи эълон қилган тадқиқот хулосасида. – Сўнгги ўн йилликда иқлим ўзгариши музликлар ҳамда қутблардаги муз қалқонлари эришини жадаллаштирди. Натижада денгиз сатҳи тез кўтарилмоқда. Сув қутбдан экваторга кўчиши 1900 йилдан буён Ернинг текислигини сезиларли даражада кенгайтирди.
Тадқиқотчилар ҳозир Ерда кун давомийлиги 86,4 минг сония атрофида эканини ҳисоблаб чиқишган. Олимлар изоҳ беришича, асосан Ойнинг тортишиш кучи туфайли Ер айланиши секинлашган.
Ўртача ўзгариш юз йилликка бир милли сониядан сал кўпроқ тўғри келяпти. Айни ҳолат бир неча ўн йил давомида сақланиши башорат қилинмоқда. Бинобарин, ҳавога тарқалаётган ис гази миқдори ортиши шароитида бу кўрсаткич юз йилликда 2,4 милли сония кўтарилиши мумкин.
ЎзА
- Қўшилди: 17.07.2024
- Кўришлар: 1258
- Чоп этиш