«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхати тасдиқланди.
Давлат органлари ва ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ қайта ташкил этилган, номи ўзгарган ёки янгидан ташкил қилинган тақдирда, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасида махсус ваколатли орган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан рўйхатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилади.
«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб кучга киради.
«Манфаатлар тўқнашуви» тўғрисидаги қонун:
➖ давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;
➖ давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига;
➖ давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилиши белгиланган.
Kun.uz
- Қўшилди: 13.11.2024
- Кўришлар: 796
- Чоп этиш