Бугун биз глобаллашув асрида аллақачон ҳаётимизга кириб келган ва изланишлар натижасида янада ривожланиб бораётган медиа дунёсида яшамоқдамиз. Агар кундалик ҳаётимиз давомида биз дуч келадиган биргина маълумот сифатли ва ишончли бўлмаса, нафақат кайфиятимиз ёки руҳий ҳолатимизга таъсир қилади, балки бир муддат онгимизни бошқариб, маълум бир иқтисодий, сиёсий манфаатлар кўзланган ғоя ортидан етаклаши ҳам турган гап.
Буни бир томондан ахборот манипуляцияси деб ҳам тушуниш мумкин.
Медиасаводхонлик эса истеъмолчиларга бугунги кунда тарқалаётган ҳар бир маълумотнинг ҳаққонийлиги ва ишончлилигини аниқлашни, саралашни, содда қилиб айтганда бизнинг миллий ғояларимизга зид бўлган турли ёт қарашларни сингдирадиган ахборотлардан ҳимояланишин ўргатади. Шу боис аслида Медиасаводхонлик дейилганда – оммавий ахборот воситалари бўйича саводхонлик назарда тутилсада, нақафат журналист ва блогерларнинг, балки бутун жамият фуқароларининг медиасаводхонлигини ошириш тақозо этилмоқда.
Хўш, бу қандай амалга оширилади?
Ахборот манипуляцияга тушиб қолмаслик учун нималарга эътибор беришимиз зарур?
Медиаҳужум нима?
Фактчекнет.уз платформаси бош муҳаррири Дилфуза Мирзаҳмедова билан бўлган суҳбатимиз давомида айнан шулар хусусида гаплашдик.
М.Эшмирзаева, У.Тўхтаев, ЎзА
- Қўшилди: 15.02.2024
- Кўришлар: 2586
- Чоп этиш