Глобал иқлим ҳолати тўғрисидаги ҳисобот 2023 йил олдинги даврларга нисбатан катта фарқ билан рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлганини тасдиқлайди.
Глобал иқлим ҳолати тўғрисидаги ҳисобот 2023 йил олдинги даврларга нисбатан катта фарқ билан рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлганини тасдиқлайди.
2023 йилда ўртача бир кунда дунё океанининг қарийб учдан бир қисмини денгиз иссиқ тўлқини қамраб олди ва бу ҳаётий муҳим экологик ва озиқ-овқат тизимларига таъсир кўрсатди. 2023 йил охирига келиб, океан юзасининг 90 фоизидан ортиғи йил давомида иссиқлик тўлқинларидан таъсирланган.
Дастлабки маълумотлар шуни кўрсатадики, глобал референт музликлар тўплами Шимолий Америка ва Европанинг ғарбий қисмида ҳаддан ташқари эриш оқибатида рекорд даражадаги муз йўқотилишига олиб келган. Антарктика денгиз музлари миқдори рекорд даражада пасайган.
Шунга қарамай, 2023 йилда қайта тикланадиган энергия қувватларининг ўсиши 2022 йилга нисбатан қарийб 50 фоизга ошди ва жами 510 Гигаваттни ташкил этди. Бу сўнгги йигирма йилликдаги энг юқори кўрсаткичдир.
2024 йилнинг дастлабки ойлари маълумотларига қараганда, олимлар кўрсатган тенденциялар давом этади. Copernicus Европа иқлим хизмати экспертларининг фикрига кўра, феврал дунёдаги энг иссиқ ой бўлган.
Феврал ойида сайёрадаги ўртача ҳарорат Цельсий бўйича плюс 13 даражадан ошди. Метеорологларнинг маълумотларига кўра, бу кетма-кет тўққизинчи марта рекорд даражадаги энг иссиқ ой бўлди.
Kun.uz
- Қўшилди: 20.03.2024
- Кўришлар: 2204
- Чоп этиш