Самарқандда Жиззах, Навоий ва Бухоро вилоятларидан келган 140 нафарга яқин ёшлар иштирокида Минтақавий инклюзив IT-оромгоҳ якунланди. Улар дастурлаш, 3D -моделлаштириш, схемотехника ва электротехника асосларини ўрганди.
Беш кун давомида мактаб ўқувчилари тажрибали менторлар раҳбарлигида нафақат янги билимларга эга бўлишди, балки ҳамфикрлар билан танишиш ва тажриба алмашиш имкониятига ҳам эга бўлди.
IT - оромгоҳнинг ёпилиш маросимида "Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси иштирок этди. Тадбирда ёшлар эгаллаган кўникмаларини фахр билан намойиш этди ҳамда Зироат Мирзиёева билан IT - соҳасидаги бўлажак касбини танлаш режалари билан ўртоқлашди.
Гулноза Бобоева, ЎзА
- Қўшилди: 28.06.2024
- Кўришлар: 1358
- Чоп этиш