2023 йилда тиббиёт ва фармацевтика соҳаси аёлларни ишга таклиф қилишда энг катта улушга эга бўлган.
Ўзбекистонда аёллар кўпроқ қайси соҳада ишга таклиф қилиниши аниқланди.
Spot хабарига кўра, Ўзбекистондаги меҳнат бозоридаги аёллар аҳволи HeadHunter томонидан таҳлил қилинди. Унга кўра, 2023 йилда қуйидаги 5 та соҳа аёлларни ишга таклиф қилишда энг катта улушга эга бўлган:
- тиббиёт, фармацевтика, дорихоналар (76 фоиз);
- таълим муассасалари (69 фоиз);
- бухгалтерия ҳисоби (ҳар бири 65 фоиз);
- ходимларни бошқариш (62 фоиз);
- санъат, маданият (58 фоиз).
Энг кам таклиф тоғ-кон саноати, оғир машинасозлик ва автомобилсозлик соҳасида қайд этилган — мос равишда 21 фоиз, 19 фоиз ва 17 фоиз.
Аёллар одатда кўпроқ қизиқадиган соҳалар ва касблар ҳам кўрсатилган. 2023 йил якунларига кўра, аёлларнинг энг кўп резюмелари маъмурий лавозимларда (умумий соннинг 9,5 фоиз), таълимда (8,4 фоиз) ва бухгалтерия ҳисобида (8 фоиз) қайд этилган.
Kun.uz
- Қўшилди: 07.03.2024
- Кўришлар: 1835
- Чоп этиш