2003 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган ярмаркада бу йил 400 нафар иштирокчи болалар ўзларининг 5000 дан зиёд картиналар, откриткалар, юмшоқ ўйинчоқлар, зардўзлик ишлари, бисердан ясалган ишлар, аппликациялар, кашта, тақинчоқлар каби ижодий ишлари билан қатнашишади.
“Мўъжизалар даври” – Марказий Осиёдаги ягона майдонча бўлиб, у имконияти чекланган инсонларни касбга йўналтириш ва уларни ижтимоийлаштириш масаласини кўтаради.
Ярмарка қуйидаги мақсадларга қаратилган:
• бизнес, хайрия ва халқаро ташкилотлар вакиллари, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари эътиборини имконияти чекланган болалар, жумладан, етим болалар, ногиронлиги бўлган, мураккаб турмуш шароитларида яшаётган болалар масалалари ва муаммоларига қаратиш;
• болаларнинг ижобий ташаббусларини янада амалга ошириш ва уларни ижтимоий мослаштириш учун имкониятлар излаш;
• ижтимоий жавобгарлик тамойилларидан келиб чиқиб, имконияти чекланган болаларни самарали қўллаб-қувватлаш ва улар билан манзилли ишлаш;
• болалар ва тадбир меҳмонларига бугунги куннинг ажралмас эҳтиёжи сифатида экологик масъулиятни сингдириш.
Ярмарка давомида профессионал йўналишлар ва психологик элементларни очиб берувчи маҳорат дарслари ташкил этилади. Болалар эстрада юлдузлари, пара Олимпия юлдузлари, ногиронлиги бўлган ҳамфикр инсонлар билан бир саҳнада чиқиш қиладилар. Тадбирдан сўнг 2024 йил 4 май куни Ҳамдўстлик мамлакатлари меҳмонлари Ўзбекистондаги ногиронлиги бўлган болалар ва ёшларга мотивация бериш ва уларни касбга йўналтириш мақсадида мотивацион учрашувлар ва видео-интервю ўтказадилар.
Кўргазмада йиғилган барча маблағ болаларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш мақсадида иштирокчи ташкилотларга берилади.
Kun.uz
- Қўшилди: 03.05.2024
- Кўришлар: 1596
- Чоп этиш