У ижтимоий тармоқларда тарқалган видео 2022 йил октябр ойида олинганини айтиб, қилган ҳаракати учун қонунда белгиланган жазога рози экани, мижоз ва унинг яқинларидан узр сўрашини билдирди.
Тошкент туманида мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош Маъмуржон Турғунов узр сўраб чиқди.
“Тошкент туманида сартарошлик фаолиятини олиб бораман. 2022 йил октябр ойларида хизмат олиб бораётган вақтимда менга нотаниш бўлган фуқаро соч олдириш учун келди. Мен сочингни олайми ёки соқолингними, дея сўрадим. У уч-тўрт марта сочимни олинг, соқолимни олинг, деди.
Мен қизишиб кетиб, жаҳл устида сочини калга олиб ташладим. Исми кейин менга маълум бўлган Жасур исмли фуқародан, унинг ота-онаси, ака-укаси ва яқинларидан узр сўрайман”, деган сартарош.
Шунингдек, у ҳолат бўйича қонунда белгиланган ҳар қандай жазога рози экани, қилган ишидан пушаймонлигини, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини маълум қилган.
Аввалроқ сартарош мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлагани, унинг қилмиши шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш ҳисобланиши хабар қилинганди.
Kun.uz
- Қўшилди: 22.04.2024
- Кўришлар: 1554
- Чоп этиш