Қўшма Штатлар инсонлар сунъий интеллектга (SI) ядро қуролларидан фойдаланиш бўйича қарор қабул қилишга йўл қўймаслиги керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг қурол назорати бўйича вакили Пол Дин маълум қилди.
Хабарга кўра, АҚШ Россия ва Хитойнинг ҳам худди шундай позициясини кўришни хоҳлайди.
АҚШ расмийсига кўра, Вашингтон бу қуролларни фақат инсон назорат қилиши кераклигига “аниқ ва қатъий” ишонч билдирган.
Биз Хитой ва Россиянинг шунга ўхшаш баёнотини мамнуният билан қабул қиламиз, — деди Дин.
26 апрель куни Пекинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен АҚШ ва Хитой яқин ҳафталарда биринчи марта сунъий интеллект бўйича икки томонлама музокаралар ўтказишини маълум қилган.
Daryo.uz
- Қўшилди: 03.05.2024
- Кўришлар: 1591
- Чоп этиш