Comedy Wildlife Photography Awards халқаро танлови табиатни севувчилар томонидан ҳақли равишда дунёдаги энг кулгили ва энг оммабоп деб ҳисобланади. Бу ҳайвонларнинг табиий яшаш жойларида олинган кулгили фотосуратлар танловидир.
Comedy Wildlife Photography Awards ғоясига 2015 йилда профессионал фотографлар Пол Жойнсон Хикс ва Том Саллам томонидан асос солинган.
Мавжуд қоидалар иштирокчиларга ўз ишларига фақат асосий тузатишлар киритишга имкон беради, аммо тасвирнинг яхлитлигини ўзгартирадиган ҳар қандай ҳаракатлар қатъиян ман этилади.
Танловда энг омадлилар эмас, балки энг сабрли ва диққатли иштирокчилар ғолиб чиқади.
2023 йилда танловда 85 мамлакатдан 1842 киши қатнашиб, улар 5300 та иш юборган.
Мутлақ ғолиб «Ер мавжудотлари» номинациясида австралиялик Жейсон Мурнинг «Кенгурунинг ҳаво гитараси» фотосурати ғолиб бўлди.
«Ушбу сурат 2021 йил август ойида (жанубий ярим шарда қишнинг охири), Ғарбий Австралиянинг Перт шаҳри чеккасида олинган», – дейди Жейсон Мур. – Ёрқин сариқ гуллар очилиб ётган очиқ майдонда ўтлаб юрган кулранг кенгурулар подаси ёнидан ўтдим. Мен бир неча сурат олиш учун тўхтадим. Ва тўсатдан мен кенгуралардан бири кулгили кўриниш олганини пайқадим: менга у гитара чалишни машқ қилаётгандек туюлди.
Сингапурда фотограф Оттер Квек нодир кадрни суратга олишга муваффақ бўлди, унда қундуз рақс тушаётганга ўхшарди. Муаллиф ўз асарини «Балерина қундуз» деб номлади. У «Сув ости дунёси» номинациясида ғолиб бўлди.
Оттер Квек: «Қундуз сакраб, дарахт барглардан ушлашга ҳаракат қилди ва ғайриоддий рақс тушаётган ҳолатда оёққа турди. Мен таниган балет ўқитувчиси ушбу фотосуратга изоҳ берди: қундуз жуда яхши ва табиий, лекин у қорнини бироз тортиши керак.»
«Кашанда тулки»га қараб, ҳайратингиз ошади. Фотосурат муаллифи Дакота Ваккаро. Ҳайвоннинг кутилмаганда тишлари орасидаги ёғоч бўлаги куба сигаретига жуда ўхшаш ажойиб ва эсда қоларли сюжетни яратди.
«Виржиниядаги уйим ёнида жойлашган ташландиқ уйнинг тагида кулранг тулкилар оиласи яшайди», – деб изоҳлайди Дакота Ваккаро. – Бир куни тулки боласи овчилик маҳоратини машқ қилиб юрганида, ёғоч бўлагини оғзига олиб айлана бошлади. Ўйиндан чарчаган тулки боласи оғзидаги чўп билан узала тушиб ётиб олди ва бу таёқ эмас, тамакидек таассурот қолдирди.
Полшалик ҳаваскор фотограф Ятсек Станкевичнинг «Мунозара» сурати ўсмирлар номинациясида ғолиб бўлди. Унда улғайган, лекин ҳали кичкина жўжа ота-онаси билан баҳслашади ёки жиноятчига ишора қилиб, кимдандир шикоят қилади.
«Мен бу манзарани Беловежская Пушчада қушларни томоша қилаётганда кўриб қолдим, – деб эслайди Ятсек Станкевич. – Ёш жўжани ҳали ҳам ота-онаси боқарди. Бироқ, вақти-вақти билан қушлар нимадир ҳақида баҳслашаётганга ўхшарди.»
Зоэ Эсдауннинг «Яхлит оила учун бирга» сурати учун қушлар атайин суратга тушаётганга ўхшайди! Бахтли қушларга қараб, ушбу лаҳзани суратга олиш учун қанча кадрлар кетганини тасаввур қилиш қийин эмас.
«Мартдан октябргача 500 мингга яқин денгиз қушлари жўжаларини уялаш ва кўпайтириш учун Шимолий денгизга қараган қоялардан фойдаланадилар, – дейди Зои Эсдаун. – Ҳар сафар қушлар келганда, уларнинг бир-бирларига бўлган меҳрини кўриш мумкин эди. Қушларнинг махсус саломлашиш маросими бор: улар тумшуғини бир-бирига текизадилар ва бўйинларини бир-бирига боғлайдилар.»
Зерикарли душанба ва янги иш ҳафтасини бошлаш қийинлиги ҳақида «гапирадиган» Жон Блуменкампнинг «Душанба куни» фотосуратига қараб, сиз беихтиёр қушларнинг ҳам қийин кунлари борлигига ишона бошлайсиз.
Исроиллик фотограф Сахи Финкелштейннинг «Бахтли тошбақа» суратида ниначи ботқоқ тошбақасининг бурнига қўнганча уни табассум қилишга ундамоқда.
Жак Пуларнинг «Қор тўпи» фотосурати Шпицбергда олинган. Жуда совуқ қишда тувалоқ патларини шу қадар ҳурпайтирдики, у кўзлари бор думалоқ қор тўпига ўхшарди.
Дельфина Казимирнинг «Денди тропик ўрмонда» сурати Балидаги маймунлар яшайдиган ўрмонда олинган.
«Баъзан улар шоу қилишади, баъзида улар ҳашарот топиш учун сизнинг устингизга чиқишади ёки сиз емоқчи бўлган печене бўлагини ўғирлашади», – деб эслайди Дельфина Казимир Балига қилган саёҳатини.
Xabar.uz
- Қўшилди: 08.06.2024
- Кўришлар: 1763
- Чоп этиш