Украина дунёда ўлим даражаси энг юқори ва туғилиш кўрсаткичи энг паст давлат сифатида тан олинди. АҚШ Марказий разведка бошқармаси эълон қилган ер юзи аҳолиси кўпайиши ва камайиши билан боғлиқ сўнгги маълумот шундай хулоса чиқариш учун асос беради.
Украинада ўлим даражаси ҳозир 1000 кишига 18,6 нисбатни ташкил этган. Бу дунё бўйича энг юқори кўрсаткич.
Мазкур салбий ҳолат бўйича иккинчи ўринда турган Литвада ушбу рақам 15,02. Сербияда эса ҳар минг инсондан 14,9 нафари ҳаёт билан видолашмоқда.
Қатарда ўлим даражаси энг паст - ҳар 1000 кишига 1,4 одам тўғри келади.
Туғилиш даражаси бўйича Украина 1000 га 6 натижа билан охирги ўринни банд этган.
Франциянинг Сен-Пьер ва Микелон ҳудудларида инсон дунёга келиши 1000 фуқаро орасидан 6,4 кўрсаткич билан рўйхатнинг охиридан иккинчи поғонада турибди.
Нигер 1000 кишига 46,6 нисбат билан туғилиш даражаси бўйича етакчиликни қўлга киритди.
Ўзбекистон рейтингда ўлим ҳолати бўйича 190-ўринда, туғилиш бўйича эса 64-ўринда бормоқда.
Ш. Маматуропова,
ЎзА
- Қўшилди: 16.09.2024
- Кўришлар: 1015
- Чоп этиш