Хитойлик олимлар сунъий интеллект асосида автоном ишлай оладиган биринчи қутқарув роботини ишлаб чиқди. Синовдан сўнг қурилма марказий Хэнань провинцияси сув ҳавзасида патруллик қила бошлайди.
Мамлакат Фанлар академиясининг Хэфэя физика фанлари институти мутахассислари маълумотига кўра, робот сунъий интеллект томонидан бошқарилади ва улкан ҳажмдаги маълумотни қайта ишлашга қодир.
Қурилма кеча-кундуз ишлаши мумкин, фақат бунинг учун назоратдаги ҳудудни қамраб оладиган 100 та оптик ва термал тасвирлаш камералари тармоғи керак.
Робот қутқарув сузгичи ва темир қўл билан жиҳозланган, айнан шу воситалар ёрдамида одамни сувдан чиқариб олиши мумкин.
ХХР Саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги маълумотига кўра, 2024 йил июль ҳолатига кўра, мамлакатда роботлар билан боғлиқ 190 мингдан кўп патент расмийлаштирилган. Бу дунё бўйича айни кўрсаткичнинг учдан икки қисмига тенг.
ЎзА
- Қўшилди: 12.11.2024
- Кўришлар: 857
- Чоп этиш