Ахборот хизматлари фаолиятида мобилография имкониятларидан тўғри фойдаланиш

АОКАда матбуот котиблари ва ахборот хизматлари ходимлари учун медиа-техника қулайликлари, уларни иш жараёнида самарали қўллаш, керакли ва зарур мобил иловаларни танлаш олиш юзасидан амалий семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда фото- ва видео тасвирга олишда, монтаж ишларида, шунингдек, тайёр контентни ижтимоий тармоқларда тарқатишда эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар санаб ўтилди.

Шунингдек, тобора ривожланиб бораётган сунъий интеллект инсон меҳнатини енгиллатиш билан бир қаторда иш ўринларига ҳам таъсир кўрсатиш эҳтимоллари муҳокама қилинди.

Медиа техника воситаларидан фойдаланишда доимий тажриба ошириш, яратилаётган кўплаб ва янги имкониятларни қўллай олиш малакасини шакллантириш зарурлиги таъкидланди.

Тренинг якунида иштирокчилар билан бевосита жонли монтаж ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech