Бугун Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг Маъмурий кенгаши йиғилишида нутқ билан иштирок этиб, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясига барчани таклиф қилди.
Йиғилишда мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда барқарор ривожланиш йўлида демократик ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Сўнгги йилларда Олий Мажлиснинг хорижий мамлакатлар парламентлари билан алоқалари мустаҳкамланиб, Парламентлараро иттифоқ фаолиятидаги иштироки жадаллашгани алоҳида қайд этилди.
Ватанимизнинг бой тарихи, маданий мероси, замонавий тараққиёти ҳақидаги маъруза ва видеоролик иштирокчилар томонидан олқишлар билан қарши олинди.
Кенгаш аъзолари ва халқаро ҳамкорлар томонидан Ассамблеяни юртимизда ўтказиш ташаббуси учун миннатдорлик билдирилди. Улар Ўзбекистонга ташриф буюришни катта қизиқиш билан қабул қилдилар.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенати
- Қўшилди: 18.10.2024
- Кўришлар: 647
- Чоп этиш