Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2023 йил Ғазо секторида 2 100 нафардан кўпроқ бола ҳалок бўлганини тасдиқлади. Ушбу рақам Бош котиб можаро ҳудудларидаги болалар аҳволи бўйича тайёрлаган маърузасида келтирилган.
ТАСС агентлиги ёзишича, ҳужжат ўтган йил 1 январдан 31 декабрга қадар содир бўлган воқеаларни қамраб олган.
– Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2267 фаластинлик норасида – 1259 ўғил, 1008 қиз ўлдирилганини тасдиқлади, – дейилган ҳисоботда. – Уларнинг 2141 нафари Ғазо болалари.
Маълумотга кўра, Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилда яна 126 фаластинлик бола ҳаётдан кўз юмган. Ҳужжат матнида БМТ 206 гўдак ҳаёти учун Исроил мудофаа кучлари жавобгарлигини таъкидлаган.
Фаластин – Исроил низоси ҳали давом этяпти. Ташкилот 9 100 га яқин боланинг ўлими ҳақидаги маълумотни текширяпти. Қайд этилишича, болалар аксарият ҳолатда аҳоли манзилида портловчи қурол қўлланиши туфайли ҳалок бўлган.
ЎзА
- Қўшилди: 12.06.2024
- Кўришлар: 1692
- Чоп этиш