АҚШ иккинчи бор Париж шартномасини тарк этади

Президент Дональд Трамп Қўшма Штатлар яна иқлим бўйича Париж келишувидан чиқишини эълон қилди. Экспертлар бу глобал саъй-ҳаракатларга путур етказиши, Американинг халқаро обрўсини тушириши ва мамлакат иқтисодий имкониятларини йўқотишига олиб келишидан огоҳлантирди, деб ёзмоқда “China Daily” нашри.

Расмий чиқиш келишув қоидаларига мувофиқ бир йил ичида амалга оширилади. 

– Дунёнинг энг йирик иқтисодиёти ва кучли таъсир доирасига эга давлат сифатида АҚШ глобал иқлим ўзгаришига қарши курашда жавобгардир, -дея таъкидлади Пекинда жойлашган Жамоатчилик ва атроф-муҳит масалалари институти директори Ма Жун. – Қўшма Штатларнинг келишувдан яна чиқиши иқлим ўзгариши туфайли ёмон аҳволга тушаётган ривожланаётган мамлакатларга нисбатан адолатсизликдир.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech