Ўтган йил дунё бўйлаб миграция йўлларида 8938 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда БМТ Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) хабар берди.
– 2024 рекорд даражадаги энг ҳалокатли йил бўлди, – дейилган ҳисоботда. – 2023 йил 8,747 муҳожирнинг ўлими қайд этилган.
Қайд этилишича, сўнгги 5 йил миграция йўлларида ўлим ҳолати кўпайиши тенденцияси сақланиб қолган.
ХМТ Бош директорининг амалиёт бўйича ўринбосари Угочи Дэниэльс фикрича, дунё бўйлаб ортиб бораётган мазкур қабул қилиб бўлмайдиган фожианинг олдини олиш мумкин. Кўплаб минтақаларда кузатилаётган бу йўқотишларни камайтириш учун халқаро чоралар кўриш зарур.
ЎзА
- Қўшилди: 24.03.2025
- Кўришлар: 563
- Чоп этиш