БМТ: Сўнгги ўн йиллик Ер тарихидаги энг иссиқ давр бўлди

Ердаги ҳаво ҳарорати охирги 10 йил ичида тарихий максимал даражага етди. Атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори эса сўнгги 800 минг йилдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Бу ҳақда БМТнинг Бутунжаҳон метеорология ташкилоти сайтида чоп этилган ҳисоботида айтилади.

Қайд этилишича, иқлим ўзгариши биринчи навбатда одам фаолияти, жумладан, кўмир, нефть ва газни қайта ишлаш билан боғлиқ. Ва ўтган йил кузатувлар тарихида 175 йил ичидаги энг иссиқ йил бўлди.

Иссиқлик экстремал об-ҳаво ҳодисалари сонини кўпайтирди, бу эса 16 йил ичида энг катта аҳоли кўчишига олиб келди. Бу озиқ-овқат инқирози ва бошқа иқтисодий муаммоларни ҳам кучайтирди, деб хабар беради rg.ru.

 «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти» 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech