Американинг CNN телеканали юзлаб ходимларини қисқартириш ва ўз йўналишини рақамли маконга йўналтириш тадоригини кўрмоқда. Бу ҳақдаги баёнотни CNBC телеканали тарқатди.
– CNN юзлаб ходимларни ишдан бўшатишни режалаштирмоқда, чунки компания ўз бизнесини глобал рақамли аудиторияга йўналтиради, – дейилган хабарда.
Айни пайт бутун дунё бўйлаб компания тузилмаларида 3,5 мингга яқин ходим ишлайди. Қисқартириш ишлаб чиқариш харажатини камайтириш, гуруҳларни бирлаштириш имконини беради. Бинобарин, айни қарор машҳур шахсларга дахлдор эмас.
Таъкидланишича, молиявий манбаларни иқтисод қилиш мақсадида, бундан буён баъзи телешоулар Нью-Йорк ва Вашингтонда эмас, балки АҚШ жанубидаги Атлантада тасвирга олинади.
Ушбу ахборот ортидан NBC телеканали ҳам ходимларни қисқартириши ҳақида миш-миш тарқалди. Фақат ишдан бўшатиладиганлар сони 50 кишидан ошмаслиги қўшимча қилинган.
ЎзА
- Қўшилди: 24.01.2025
- Кўришлар: 623
- Чоп этиш