12 август — Халқаро ёшлар кунида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган “Ёшлар—2020: глобал бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари” деб номланган Самарқанд форуми иш бошлайди.
Шу муносабат билан 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Пресс-холида Самарқанд веб-форумини ташкил этиш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, "Юксалиш" умуммилий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ва Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳим Ҳакимов иштирок этди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд халқаро форуми ёшларга, Ўзбекистонга нима беради?
Академик А.Саидов ушбу саволга жавоб қайтарар экан, Самарқанд форумидан кутилаётган бешта муҳим натижага тўхталди.
Биринчидан, Самарқанд халқаро форуми Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларини рўёбга чиқаришда халқаро даражадаги муҳим қадам бўлади.
Иккинчидан, Ўзбекистондаги ёшларга оид давлат сиёсатининг тенденциялари, натижаларини бутун дунё афкор оммасига кўрсатиш имконияти туғилади.
Учинчидан, БМТ Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси лойиҳасини маромига етказишда муҳим пойдевор бўлади. Чунки Самарқанд форумида Америка, Осиё, Африка, Европа ва Австралия қитъаларидан иштирокчилар қатнашади, улар лойиҳага ўз муносабатларини билдиради.
Тўртинчидан, ушбу тадбир Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижи ва нуфузини оширишга хизмат қилади.
Бешинчидан, Ўзбекистон ёшлари биринчи марта халқаро норма ижодкорлиги жараёнида бевосита иштирок этади.
Матбуот анжуманида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Самарқанд форумига тайёргарлик кўриш доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилди.
Хусусан, Самарқанд форуми олдидан махсус веб-сайт очилди. Ушбу расмий сайтга ташкилотчилар томонидан БМТнинг ишчи тилларида тайёрланган ёшлар ҳуқуқлари, инсон ҳуқуқларига оид йигирмадан ортиқ ҳужжат ҳамда адабиётлар жойлаштирилди.
Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенция лойиҳаси форумнинг сайтида (http://www.asianforum.uz/) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг расмий (http://insonhuquqlari.uz/) сайтида жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Ҳозирги вақтда лойиҳа юзасидан кўплаб таклифлар келиб тушмоқда.
Шунингдек, Самарқанд форумига бағишлаб “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журналининг махсус сони 3 тилда нашр этилди.
Маълумот учун: Самарқанд форуми иштирокчилари учун тайёрланган ҳужжат ва адабиётлар рўйхати келтирилмоқда:
- Новый Узбекистан и права человека. Информация о состоянии соблюдения международных обязательств Республики Узбекистан в области прав человека (available in English, Russian and Uzbek).
- Добровольные обязательства Узбекистана в члены Совета по правам человека на 2021-2023гг. (available in English, Russian, French, Spanish, Arabic and Chinese).
- Проект международной конвенции о правах молодежи на 4-х языках.
- Национальная стратегия Республики Узбекистан по правам человека (available in English, Russian, French, Spanish, Arabic and Chinese).
- Позиционный документ Кандидатуры Республики Узбекистан в Совет ООН по правам человека на 2021-2023 годы (available in English and Russian).
- Памятная записка Кандидатуры Республики Узбекистан в Совет по правам человека ООН на 2021-2023 гг (available in English and Russian).
- Outcome Document of the 6th International seminar of the OIC Independent Permanent Human Rights Commission «Tashkent Declaration on Importance of Promoting and Protecting the Rights of Youth for Building Peaceful Democratic Societies and Sustainable Development» (available in English and Uzbek).
- Plan of Action, 4th phase of the World Programme for Human Rights Education (available in English and Russian).
- Infographics on the different phases of the World Programme (available in English).
- Infographics on human rights education milestones at the UN (available in English).
- OHCHR publication on Human Rights Education in the School Systems of Europe, Central Asia and North America: A Compendium of Good Practice (available in English and Russian).
- Other OHCHR human rights education publications and Professional Training Series (available in English and Russian).
- Youth rights briefer OHCHR (available in English).
- Youth Engagement and Sustainable Development Goals (available in English).
- Youth and Human Rights Report of the OHCHR (available in English).
- World Program of Action on Youth (available in English).
- UN Youth Strategy (available in English).
- The OIC Youth Strategy (available in English).
- OIC-ICYF Youth Action Plan 2019 (available in English).
- Lisbon 21 Declaration on Youth Program and Policies (available in English).
- Key Challenges of Youth in OIC Countries (available in English).
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 11.08.2020
- Кўришлар: 3964
- Чоп этиш