“Халқаро минбар”нинг бугунги меҳмони – “Arab News” бош муҳаррири, Саудия Арабистони Журналистлар ассоциацияси раиси ўринбосари Файсал Аббос.
– Сунъий интеллект ёки Сунъий идрок (СИ) келажакка таъсир кўрсатади, деб ўйламанг, унинг домига айнан ҳозир илинганмиз. Бир неча мисол келтираман. Соғлиқни сақлаш соҳасида муваффақият қозонган бир тажриба Саудияда яхши натижа берди. Юрак хуружига мойил одамларни эрта аниқлаб, профилактик даволаш амалга оширилди. Яъни, 1-даражали саратонга учраганлар муолажа билан соғлом турмуш тарзига қайтарилди.
Сунъий интеллектдаги инновация, деярли, барча соҳаларда инсоният келажагини шакллантирмоқда. СИ аллақачон улкан ҳажмли маълумот, робототехника, интернет каби янги технологияларнинг асосий ғилдирагига айланиб, генератив СИнинг имконияти ва машҳурлигини янада кенгайтирди.
2023 йил Американинг IBM (Халқаро бизнес машиналари) компаняси томонидан ўтказилган сўров натижасига кўра, корпоратив корхоналарнинг 42 фоизи фаолиятига СИ интеграциялашган, 40 фоизида бу масала кўриб чиқиляпти. Бундан ташқари ташкилотларнинг 38 фоизи генератив СИни иш
жараёнига татбиқ этган ва 42 фоизи айни иш билан шуғулланмоқда.
Сунъий интеллект эволюцияси 1951 йилдан бери узоқ йўлни босиб ўтди: компьютер дастурининг илк расмий муваффақияти Кристофер Стрейчи номи билан боғлиқ. Унинг шашка дастури бутун ўйинни Манчестер университетидаги “Ferranti Mark I” компьютерида якунланган. Чуқур ишланма натижаси ўлароқ, 1997 йил сунъий онг сайёрамизнинг ўша пайтдаги энг кучли шахматчиси, халқаро гроссмейстер Гарри Каспаровни, 2011 йил эса “Ўзимнинг ўйиним” иштирокчисини мағлуб этди.
Табиий тилни тушунадиган инсон мияси эмулятори жисмоний мавжудотга ҳеч қандай имконият қолдирмади.
2018 йил чат-бот модели ишлаб чиқилиши тегишли матн, аудио, тасвир ва бошқа турдаги контентни яратиш сўровини қайта ишлай оладиган СИ генераторлари кўпайишига олиб келди.
СИ, шунингдек, вакцина учун РНК кетма-кетлиги ва инсон нутқини симуляция қилиш учун ҳам ишлатилган. Бу модел ва алгоритмга асосланган машинани ўрганишга таянадиган, тобора кўпроқ идрок этиш, фикрлаш ва умумлаштиришга эътибор қаратадиган технологиядир.
“СИ келажакка кандай таъсир қилади?” деган саволга қуйидаги мисоллар жавоб бўлиши мумкин. Аввало, бизнесни автоматлаштириш яхшиланмоқда. Айни пайт ташкилотларнинг 55 фоизи СИни маълум даражада жорий қилди. Демак, яқин келажакда аксар корхоналар автоматлаштиришни кучайтиради.
Чат-бот ва рақамли ёрдамчилар пайдо бўлиши билан компания мижоз билан оддий суҳбат ўтказиш ёки ходимнинг асосий саволларига жавоб бериш учун сунъий интеллектга таяниши мумкин.
СИнинг йирик ҳажмдаги маълумотни таҳлил қилиш ва топилмани фойдали визуал форматга айлантириш қобилияти ҳам қарор қабул килиш жараёнини тезлаштиради. Бизнес раҳбарлари маълумотни таҳлил қилиш учун вақт сарфлашига ҳожат қолмайди.
Ишда муваффақиятсизликка учраш мумкинми? Албатта, ҳа! Бизнесни автоматлаштириш, табиийки, иш ўрни кескин камайтирилиши билан боғлиқ
Хавотирни келтириб чиқаради. Аслида, ходим вазифасининг учдан бирини СИ ёрдамида бажариш мумкинлиги аён бўлса-да, СИ иш жойида сезиларли ютуққа эришган бўлса-да, СИ турли соҳа ва касбга нотекис таъсир кўрсатмоқда. Масалан, қўл меҳнатини автоматлаштириш хавфи мавжуд, аммо машинани ўргатадиган мутахассис ёки ахборот хавфсизлиги бўйича таҳлилчига талаб ошяпти.
Малакали ёки ижодий лавозимга эга ишчи алмаштирилгандан кўра, сунъий интеллект ёрдамида тўлдирилиш эҳтимоли кўпроқ. Ходим янги воситани ўзлатириш ёки машина ролини ўз зиммасига олишга мажбур бўлад. СИ эса ҳам индивидуал, ҳам компания даражасида малака оширишга қаратилган саъй-ҳаракатни кучайтиришга тайёр.
Махфийликка оид масалада муаммо бор: СИ истеъмолчининг шахсий маълумотини тўплайдиган компания билан боғлиқ хавотирни пайдо қилади.
Қонун жиддий ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлмаса-да, айни ҳолат маълумот махфийлигига эътибор бериш ва сунъий интеллект компаниясини ўқув маълумотини йиғишда шаффофроқ, эҳтиёткорроқ бўлишга мажбурлаш кучайиб бораётганини акс эттиради.
Кенгроқ миқёсда СИ барқарор ривожланиш, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит муаммосига кучли таъсир кўрсатиши мумкин. Оптимистлар сунъий интеллектни углерод чиқиндисини камайтириш учун профилактик хизмат кўрсатиш каби амалларни бажариш орқали таъминот занжирини янада мустаҳкамлаш усули, шу билан бирга иқлим ўзгаришига салмоқли ҳисса қўшувчи восита сифатида кўради. СИ моделини яратиш ва қўллаб-қувватлаш учун зарур энергия ва ресурслар углерод чиқиндисини 80 фоиз ошириши мумкин ва бу технологиядаги барқарорликни таъминлашга қаратилган ҳар қандай саъй-ҳаракатга ҳалокатли зарба беради. СИ иқлим ўзгаришига йўналтирилган технологияда қўлланса-да, моделни яратиш ва ўқитишга кетадиган харажат туфайли жамият аввалгидан ҳам ёмонроқ экологик вазиятга тушиши эҳтимоли бор.
“СИ қайси соҳага кўпроқ таъсир қилади” саволига “Замонавий сунъий интеллект таъсир қилмайдиган йирик саноат тармоғи, деярли, йўқ!”, деб жавоб берса бўлади.
Масалан, ишлаб чиқариш кўп йилдан буён сунъий онгдан фойдаланяпти. 1960-70 йилларда пайдо бўлган сунъий ақлга эга робот қўллар ва бошқа ишлаб чиқариш ботлари туфайли саноат СИ имкониятига яхши мослашди. Ушбу саноат роботлари, одатда, йиғиш сингари чекланган вазифаларни бажариш учун одамлар билан бирга ишлади. Башоратли таҳлил сенсори эса ускуна узлуксиз ишлашини таъминлайди.
Соғлиқни сақлашдаги СИ, сиртдан қараганда, даргумондек туюлиши мумкин. Бинобарин, яратилган ақл инсоннинг соғлиқни сақлаш мутахассиси билан муносабатини аллақачон ўзгартирмоқда. Улкан ҳажмли маълумот таҳлили кучи билан сунъий интеллект беморга тезроқ ва аниқроқ ташҳис қўйиш, дори-дармон топишни тезлаштириш ва оптималлаштириш, ҳатто виртуал ҳамшира ёрдамчиси ёрдамида беморни кузатишда ёрдам беради.
Молия соҳасида ҳам СИ яхшигина ўрнашиб олган. Банк, суғурталовчи ёки бошқа молия институтлари СИдан фирибгарликни аниқлаш, текшириш ўтказиш, мижознинг кредит олиш эҳтимолини баҳолаш каби қатор иловалар учун фойдаланмоқда. Трейдер бир вақтнинг ўзида миллионлаб маълумот нуқтасини баҳолаш учун машинадан фойдаланиб, хавфни тезда баҳолайди, оқилона инвестиция қарорини қабул қилади.
Таълимдаги СИ ҳар қандай ёшдаги одамнинг ўрганиш усулини ўзгартиряпти. Сунъий интеллектнинг машинани ўрганиш, табиий тилни қайта ишлаш ва юзни таниб олиш имконияти дарсликни рақамлаштириш, плагиатни аниқлаш, қийналаётгани ёки зерикаётганини билиш учун ўқувчининг ҳис-туйғусини аниқлашда ёрдам беради. Демак, келажакда СИ ўқувчиларнинг индивидуал эҳтиёжига мослаштирилади.
Журналистика хам сунъий интеллектдан фойдаланади ва фойда олади. Бир мисол: “Associated Press” ҳар йили минглаб даромад ҳисоботини ишлаб чиқадиган автоматлаштирилган тушунчадан фойдаланади. Чат-бот каби генератив СИ воситаси бозорга чиққач, бу масалада кўплаб саволлар туғилди.
Сунъий интеллект мижозга хизмат кўрсатишда ҳам давом этмоқда.
Кўпчилик робот қўнғироқдан қўрқади, аммо мижозга хизмат кўрсатишда СИ саноатни мижозга ҳам, провайдерга ҳам мазмунли тушунчага эга маълумотга асосланган восита билан таъминлаши мумкин. Хизмат кўрсатиш соҳасини қувватлайдиган сунъий интеллект воситаси чат-бот ва виртуал ёрдамчи кўринишида келади.
Транспорт – сунъий интеллект томонидан тубдан ўзгартирилиши керак бўлган соҳалардан бири. Ўз-ўзидан бошқариладиган автомобилда сунъий ақлли саёҳатни режалаштирувчилар – А нуқтадан Б нуқтага етиб боришнинг бир нечта жиҳати ва бошқалар СИ таъсирида бўлади.
Энди СИнинг хавфига келамиз. Аксар соҳаларни ижобий томонга ўзгартиришига қарамай, СИ ҳамон ташвишга солаётган камчиликларга эга. Бу хавотир сунъий интеллектнинг баъзи эҳтимолий хатарлари билан боғлиқ.
2023-2028 йиллар мобайнида ишчиларнинг 44 фоизи малака сустлашиши муаммосига дуч келади. Вазият ҳаммага бир хил таъсир этмайди: аёллар ишда СИга эркакларга қараганда кўпрок қарам бўлади. Сунъий интеллектга кўникиш бўйича эркак ва аёл ўртасида сезиларли тафовут мавжуд. Яъни, аёлларда ишини йўқотиш хавфи кўпроқ. Агар компания ўз ишчи кучи малакасини ошириш чорасини кўрмаса, сунъий идрок эгаси кўпайиши оқибатида ишсизлик даражаси ошишига дуч келади.
М.Пирматова тайёрлади.
ЎзА
- Қўшилди: 03.06.2024
- Кўришлар: 1572
- Чоп этиш