Ҳуқуқий акция Адлия вазирлиги томонидан 2024 йилнинг 20 январидан 20 мартига қадар ўтказилади.
Ҳуқуқий акция доирасида қуйидаги шахсларга ёрдам берилади:
Туғилиши қайд этилмаганлиги оқибатида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган шахслар;
Яқин қариндошининг ўлими қайд этилмаган шахслар;
Туғилганлиги ёки яқин қариндошининг ўлими ҳақидаги тиббий маълумотномага эга бўлмаганлиги сабабли юридик фактни белгилаш юзасидан судларга мурожаат қилиши лозим бўлган шахслар;
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатдан ўтказишда ёки қайта рўйхатдан ўтказишда муаммоларга дуч келаётган шахслар;
кўчмас мулкларини давлат рўйхатидан ўтказишда қийинчиликларга дуч келаётган шахслар.
Мазкур ҳуқуқий акция доирасида, жумладан:
қайд этилмаган туғилганлик ва ўлим ҳолатлари республика миқёсида хатловдан ўтказилади;
фуқароларнинг ушбу турдаги мурожаатлари жойлардаги туман (шаҳар) адлия бўлимларида ташкил этилган махсус штаблар ёки “1148” қисқа рақамли ишонч телефони орқали тезкорлик билан қабул қилинади;
сайёр қабуллар ташкил этилади.
Натижасига кўра, мазкур шахсларнинг:
туғилганлиги қайд этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади;
яқин қариндошларининг ўлими қайд этилиб, гувоҳнома (маълумотнома)лар берилади;
туғилиш ёки ўлим ҳақидаги фактларни белгилаш юзасидан судларга аризалар киритилади ва суд ҳужжати асосида туғилиш (ўлим) қайд этиб берилади;
тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказишда ва қайта рўйхатдан ўтказишда кўмаклашилади;
кўчмас мулкларини давлат рўйхатидан ўтказишда қийинчиликларга дуч келаётган шахсларга ваколатли органлар билан биргаликда амалий ёрдам кўрсатилади.
Расмий хабарлар Телеграм канали
- Қўшилди: 22.01.2024
- Кўришлар: 2705
- Чоп этиш