Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини трансплантация қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ:
Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
Трансплантация объектлари бўлиши мумкин бўлган тирик донордан ёки инсон мурдасидан олинадиган инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари рўйхати;
Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини оладиган ҳамда трансплантация қиладиган давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасалари рўйхати;
Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш, уларни сақлаш, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
2024-2025 йилларда давлат тиббиёт олий таълим муассасалари клиникаларида замонавий молекуляр-генетик ва иммуно-гистокимё лабораториялари ташкил этилади, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган жиҳозлаш стандартларига асосан давлат тиббиёт олий таълим муассасалари клиникаларининг трансплантация бўлимлари ташкил этилади ва тегишли жиҳозлаш билан таъминланади.
Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан трансплантация йўналишида фаолият юритувчи 80 нафаргача мутахассис 2024 йилда ва тасдидланган режа-жадвалга мувофиқ 2025-2027 йиллар давомида дар йили 100 нафаргача мутахассис нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш учун юборилади.
2024 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа манфаатдор ташкилотлар хулосалари асосида ҳамда халқаро тажрибани пухта ўрганган ҳолда:
аккредитациядан ўтган нодавлат тиббиёт ташкилотларига ҳам инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш ҳамда уларнинг трансплантациясини амалга оширишга рухсат берилади.
ЎзА
- Қўшилди: 08.07.2024
- Кўришлар: 1332
- Чоп этиш