Жорий йил 14 май куни Тошкентда қуролли можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиё минтақавий экспертлар Кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Тадбир Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йил 3-4 март кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтган “БМТ глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё мамлакатлари минтақавий ҳамкорлиги” мавзусидаги халқаро конференцияда илгари сурилган ташаббуслар доирасида ташкил этилмоқда.
Ушбу конференция минтақадаги давлатлар ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш билан бирга, соҳа юзасидан ўзаро тажриба алмашиш имконини беради. Шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг ҳудудда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги қўшма ҳаракатларини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.
Расмий хабарлар
- Қўшилди: 13.05.2024
- Кўришлар: 1416
- Чоп этиш