“ЖССТ 7 октябрдан бери Ғазо секторида соғлиқни сақлаш тизимига 464 та ҳужумни қайд этди, дейилади ҳисоботда. Ушбу ҳужумлар оқибатида 727 киши ҳалок бўлди, 933 киши яраланди, 101 та тиббиёт муассасаси ва 113 та тез ёрдам машинаси зарар кўрди”. ЖССТнинг аниқлик киритишича, ҳужумларнинг 37 фоизи Ғазо шаҳрида, 23 фоизи анклав шимолида ва 28 фоизи Хон-Юнисда амалга оширилган. “Соғлиқни сақлаш нишонга айланмаслиги керак, ЖССТ халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга ва тинч аҳоли ва соғлиқни сақлашни фаол ҳимоя қилишга чақиради”, деб таъкидлади ташкилот.
ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Х (олдинги Тwitter) “интенсив ҳарбий ҳаракатлар Рафаҳда қолиб кетаётган ўн минглаб ночор одамларга тиббий хизматлар кўрсатишга жиддий путур етказди”, деб таъкидлади. Хавфсизликнинг йўқлиги ва Рафаҳ ўтиш жойининг [Миср билан чегарадаги] ёпиқлиги “ЖССТнинг Ғазо секторига маҳсулотларни ва ходимларни юбориш имкониятига путур етказади”.
Бош директор ўт очишни тўхтатишга, барча беморлар ва тиббиёт ходимларининг хавфсизлигини таъминлашга, барча тинч аҳолини ҳимоя қилишга ва Рафаҳ назорат пунктини очишга чақирди, деб хабар беради tass.ru.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти