Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатлари қоплаб берилади

Камбағал оилаларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

7–11 ёшдаги ўқувчилар учун:

  • дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари) ташкил этилади;
  • тўгарак хизматлари фақат давлат умумий ўрта таълим муассасаларида таклиф этилади;
  • ойлик тўлов миқдори — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваригача.

12–18 ёшдаги ўқувчилар учун:

  • математика, физика, кимё, биология, география, тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, она тили ва адабиёти, ўзбек, рус тиллари ва адабиёти бўйича тўгараклар ташкил этилади;
  • ойлик тўлов миқдори — БХМнинг 2 бараваригача.

15–18 ёшдаги ўқувчилар учун:

  • хорижий тиллар (инглиз, немис, француз) бўйича тўгараклар;
  • ойлик тўлов миқдори — БХМнинг 2 бараваригача.
  • ахборот технологиялари ва касб-ҳунар йўналишидаги тўгараклар;
  • ойлик тўлов миқдори — БХМнинг 4 бараваригача.

Ўқувчи, унинг ота-онаси (ёки қонуний вакили) ҳамда тўгарак хизматини кўрсатувчи ташкилот ўртасидаги шартнома Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тузилади.

Тўгараклар 9 ойдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. Ҳар бир ўқувчи бир вақтнинг ўзида кўпи билан икки тўгаракни танлаши мумкин.

Тўловлар ва давомат ҳақидаги маълумотлар kelajak.uzedu.uz электрон платформасида автоматик тарзда ҳисобланади.

 

Kun.uz

Nashr sanasi 14.10.2025 Ko'rishlar 3 152
Ulashish