Маълум қилинганидек, жорий йилнинг 22-26 апрель кунлари республика миқёсида Китобсевар миллат шиори остидаги IV Республика «Китобхонлик ҳафталиги» ўтказилмоқда.
Бугун Ўзбекистон Миллий кутубхонасида академик Акмал Саидов томонидан нашрга тайёрланган “Лев Толстой ҳикматлари” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Л. Н. Толстой асарларини ўзбек тилига таржима қилган таржимонлар, адабиётшунос олимлар, педагоглар, талабалар, журналистлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тақдимотда сўзга чиққанлар, Лев Толстойнинг беқиёс асарлари ҳақида тўхталиб, панд-насиҳат ва танбеҳ, фавқулодда ўхшатиш ва ноодатий ёндашув руҳидаги ушбу ҳикматлар зукко китобхонни беэътибор қолдирмаслигини таъкидлашди.
Қайд этилишича, ушбу нашрда Хитой фалсафий мактабининг асосчиларидан бири, донишманд Лао Цзенинг Л. Н. Толстой томонидан сараланган ҳикматлари ҳам китобхонларга ҳавола этилган.
Л. Н. Толстой ҳаёти ва ижодий фаолиятининг асосий саналари, шу билан бирга ёзувчининг ўзбек тилига таржима қилинган асарлари рўйхати хронологик тартибда келтирилган.
“Лев Толстой ҳикматлари” китобида Л. Н. Толстойнинг ҳозирга қадар ўзбек тилига таржима қилинган барча асарларидан саралаб олинган афоризмлар жамланган. Ҳар бир бадиий асар ҳамда унинг таржимони тўғрисида мухтасар маълумот берилган.
Маълумот учун, “Лев Толстой ҳикматлари” китоби "Янги аср авлоди" нашриётида чоп этилган. Адади – 3000 нусха
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали
O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining kutubxonasi
- Қўшилди: 24.04.2024
- Кўришлар: 1500
- Чоп этиш