Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов ва Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори, академик Қаландар Абдураҳмонов Самарқанд давлат университетининг иқтидорли талабалари билан учрашув ўтказди.
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов тадбирни кириш сўзи билан очди.
Академиклар мамлакатимизда таълим соҳасига қаратилаётган эътибор, ёшларга оид давлат сиёсатининг аҳамияти каби масалаларга алоҳида тўхталди. Ўзлари босиб ўтган ҳаёт йўллари, эришган ютуқлари ҳақида гапириб берди. Юртимизда кечаётган ўзгаришлар, янгиланишлар юзасидан сўз юритди.
Шунингдек, Самарқанд давлат университети, профессор-ўқитувчилари фаолиятига юқори баҳо берилди.
М.Қосимова, ЎзА
- Қўшилди: 08.05.2024
- Кўришлар: 1656
- Чоп этиш