Илмий даражага талабгорлар диққатига!

Жорий йил 10 июнь соат 11.00 да Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида (Ислом Каримов кўчаси, 15) 12.00.13 – Инсон ҳуқуқлари (юридик, социология фанлар) ихтисослиги бўйича 2024 йил 3-чорак учун мустақил изланувчиликка  қабул қилиш юзасидан суҳбат бўлиб ўтади.

Ушбу суҳбат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ташкил этилмоқда.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказига мустақил изланувчиликка

талабгорларни танлаб олиш бўйича

суҳбат ўтказиш комиссияси

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech